Янги Зеландияда коронавирусга чалинган беморлар қолмади

Олам

image

Янги Зеландия шифокорлари коронавирус билан касалланган охирги беморни даволашди. Бундан ташқари, мамлакатда икки ҳафтадан кўпроқ вақт давомида янги инфекция ҳолати аниқланмади. Бу ҳақда бугун, 8 июнь куни миллий соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, ўтган дам олиш кунлари Оклендда шифокорлар назорати остида бўлган охирги бемор тўлиқ соғайган. Янги Зеландия бош санитария шифокорининг сўзларига кўра, мамлакатда коронавирусга чалинган бирорта ҳам бемор қолмаган.

Вазирлик маълумотларига кўра, мамлакатда ушбу касалликка жами 1 504 киши чалинди. 1482 бемор соғайди, 22 киши вафот этди. Охирги инфекция ҳолати 22 майда қайд этилди. Тахминан 295 минг киши коронавирус учун текширилди.

Эпидемиологик вазият барқарорлашганидан сўнг, Янги Зеландия ҳукумати чекловларнинг кўпини олиб ташлади. Жамоат транспорти ишлари тўлиқ тикланди, мамлакат бўйлаб саёҳатларга рухсат берилди. Барча дўконлар, ишлаб чиқаришлар, муассасалар ва бўлимлар очилди. Овқатланиш ва хизмат кўрсатиш соҳалари баъзи чекловлар билан ишлай бошлади. Ўрта мактабларда ва университетларда дарслар давом эттирилди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Янги Зеландия

Баҳолаганлар

68

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг