COVID-19 икки миллионлик довондан ошди

Олам

image

Дунёда янги турдаги коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолатлари сони икки миллиондан ошиб кетди. Ушбу маълумотлар АҚШнинг Жонс Хопкинс университетининг расмий сайти кўрсатмоқда.

Ушбу статистика 14 апрелнинг Тошкент вақти билан соат 04:35 ҳолатига кўра тасдиқланган

Жаҳонда коронавирус билан жами 2 млн 19 320 киши зарарланган. Инфекциядан 119 483 бемор вафот этган.

Соғайганлари сони ошиб, 448 655 нафарни ташкил этмоқда.

2020 йил 13 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 998 нафарни ташкил қилмоқда. Бугунгача касалланганларнинг 85 нафари даволанган, 4 нафари вафот этган

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

COVID-19

Баҳолаганлар

191

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг