Озарбайжонда карантин 31 кунга узайтирилди

Олам

image

Озарбайжон ҳукумати мамлакатда махсус карантин режимини 31 майгача узайтирди. Бу ҳақда бугун, 1 май куни республика Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги тезкор штаб маълум қилди.

“Мамлакатда жорий этилган махсус карантин режимининг муддати 31 май соат 00:00 га қадар узайтирилди”, дейилади хабарда. Таъкидланишича, қарор “Озарбайжонда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ санитария-эпидемиология ҳолати, бошқа мамлакатларда кўрилаётган профилактик чоралар, шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари таҳлил қилингандан кейин” қабул қилинган.

Шунингдек, вируснинг аҳоли ўртасида тарқалиши ва тикланиш динамикасини ҳисобга олган ҳолда, илгари киритилган бир қатор чекловларни юмшатиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Шу билан бирга, юмшатиш чоралари босқичма-босқич мамлакатнинг турли шаҳар ва туманларида амалга оширилади. Хусусан, 4 май куни соат 00:00 дан бошлаб Боку, Сумгаит, Ганжа, Ленкоран ва Апшерон вилояти (Боку билан туташган) давлат тузилмалари ходимларининг маълум қисми ўз фаолиятини қайта тиклайди. Барча хусусий савдо дўконлар, сартарошхоналар ва гўзаллик салонлари ишлашни бошлайди.

Маълумот ўрнида, коронавирус сабабли 5 апрелдан бошлаб мамлакатда ҳаракатга чеклов жорий этилди. Камдан-кам ҳолатлардан ташқари, барча фуқароларга яшаш жойини фақат маълум ҳолатларда ва маълум бир вақт ичида СМС-рухсат тизими орқали тарк этишлари мумкинлиги белгилаб берилди. 18 апрель куни махсус карантин режими 4 майгача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Операцион штаб маълумотларига кўра, Озарбайжонда коронавирус инфекциясининг 1 804 ҳолати қайд этилган, 1325 киши шифо топган бўлса, 24 бемор вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Озарбайжонда

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг