... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

“Барселона” Мессига 2022 йилгача бўлган шартнома таклифини билдирмоқчи


16:37, 24.01.2017 Спорт
 1 831

Одатда Мессининг фаолияти билан боғлиқ масалалар билан футболчининг отаси Хорхе шуғулланади, аммо Жозеп Бартомеу аввал Мессининг ўзи билан учрашмоқчи.

“Барселона” президенти Жозеп Бартомеу Лионель Мессига жамоада 2022 йилгача ўйнаш таклифи борасидаги шартнома ҳужжатини тайёрлаб қўйди. Клуб унга янги шартнома таклифини билдириш ва ижобий жавоб олишга умид қилмоқда. Бу ҳақда “Sports.ru” хабар қилди.
 

Айтиш лозимки, Месси ва “Барселона” ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2018 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. Унга солиқларни ҳисобга олганда 22 миллион евро миқдоридаги маош тўланади.
 
Одатда Мессининг фаолияти билан боғлиқ масалалар билан футболчининг отаси Хорхе шуғулланади, аммо Жозеп Бартомеу аввал Мессининг ўзи билан учрашмоқчи.
 
Маълумот учун, каталонияликлар Луис Суарес ҳамда Неймар билан 2021 йилгача амал қиладиган шартномани тузиб бўлишди.
Умида Якубова

Теглар:Барселона Лионель Месси Хорхе Месси Жозеп Бартомеу 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!