...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Барселона” кетма-кет иккинчи марта тўхтатилди


13:03, 12.02.2018 Спорт
 1 598

Каталонияликлар кетма-кет иккинчи ўйинда ғалаба қозона олишмади.

Кеча, 11 февраль куни Испания чемпионатининг 23-туридан ўрин олган “Барселона” – “Хетафе” учрашуви бўлиб ўтди. “Камп Ноу” стадионида ўтказилган ўйинда нурсиз дуранг 0:0 ҳисоби қайд этилди.
 
Мезбонлар бутун ўйин давомида устунлик қилган бўлсалар-да, рақиб дарвозасига йўл топа олишмади.
 
Шу тариқа, “Барселона” Премьерада кетма-кет иккинчи ўйинда ғалаба қозона олмади. “Хэтафе” эса Ла Лигадаги дурангли сериясини тўрттага етказди.
 
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, “Барселона” 59 очко тўплагани ҳолда, ҳали-хануз турнир пешқадами бўлиш билан бирга иккинчи ўриндаги “Атлетико”дан етти очко олдинда бормоқда.
 
Испания чемпионати, 23-тур.
“Барселона” – “Хетафе” 0:0.
 
“Барселона”: тер Стеген, Динь, Мина, Альба, Серхи Роберто, Бускетс (Паулиньо, 82), Ракитич, Коутиньо (Иньеста, 62), Месси, Суарес, Пако Алькасер (Дембеле, 63).
 
“Хетафе”: Гуаита, Бруно Гонсалес, Антунеш, Суарес, Даконам, Портильо, Арамбарри, Фажр, Сибасаки (Кабрера, 88), Дьедиу (Молина, 85), Анхель (Фламини, 78).
 
Огоҳлантиришлар: Арамбарри (44), Бускетс (54), Антунеш (65), Мина (90), Гуаита (90).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Барселона Хетафе 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!