...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Барчанинг нафрати уйғонди” – Хотин-қизлар қўмитаси Каттақўрғон воқеасига муносабат билдирди


18:04, 05.07.2018 Жамият
 9 702

Танзила Норбоева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида расмий баёнот билан чиқди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Каттақўрғонда таҳқирларган аёл ҳақида расмий баёнот билан чиқди.
 
“Самарқандлик аёл билан бўлган воқеа – бу албатта, ҳеч қайси одоб ва аҳлоқ коидаларига тўғри келмайди. Аввало гап шу “эркак” тарбиясининг даражаси тўғрисида бўлиши керак. Бу ҳолат мутлақо Ички ишлар идоралари фаолиятига дахлдор эмас, аксинча, бу нуфузли вазирлик ўз сафларини нопок, қўпол ходимлардан тозалаяпти.
 
Республика хотин-қизлар қўмитаси аёллар билан, у қандай хато килиб қўйганидан катьий назар, бундай муносабатда бўлишга мутлақо қарши! Биз барча аёлларимизни ҳимоя қилиш борасида ўз фаолиятимизни олиб бормокдамиз. Ҳозирги кунда оилада, мехнат жамоасида, кўча-куйда аёл зўравонлик қурбони бўлса, биз албатта уни ҳимоя қиламиз.
Бу борада ҳар бир туманларимиз ва шаҳарларда аёлларга ёрдам берадиган марказлар ташкил қилинмокда, шу билан бирга зўравонликнинг олдини олишга қаратилган махсус қонун яратилиши устидан ҳам иш олиб борилмоқда.
 
Мазкур воқеа барча хотин-қизларимизнинг нафратини уйғотди, буни ижтимоий тармоқлардаги қизғин муҳокамалар кўрсатмоқда. Биз Бош прокуратура томонидан қўзғатилган тергов иши якунларини кутамиз ва шу аёлнинг муаммоси билан албатта шуғулланамиз”, дея ёзади Танзила Норбоева.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Qalampir.uz” ўғирликда гумонланган аёлнинг кийимларини қўрқув йўли билан ечтиришга мажбур қилиб, уни жуда ҳам қўпол сўзлар билан таҳқирлагани ҳақида хабар берган эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Танзила Норбоева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар