Тошкентда автобусларни Яндекс Mapsда ҳам кузатиш мумкин

Жамият

image

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ва "Яндекс" компанияси ўртасида ҳамкорлик доирасида автобус йўналишлари мобил иловаси синовлари муваффақиятли якунига етди.

Кеча, 17 сентябрдан бошлаб “Тошшаҳартрансхизмат“ АЖ автобусларининг ҳаракатини Яндекс Maps иловаси орқали кузатиш йўлга қўйилди.

Жамоат транспортидан фойдаланувчиларга сир эмаски, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ автобусларида GPS мобил иловаси аввалдан ишлаб келмоқда, унга яна бир қўшимча сифатида энди "Яндекс" иловаси ҳам қўшилди. Энди пойтахт аҳолиси керакли транспорт қаерда ва қанча вақтда етиб келишини бир эмас бир неча иловалар орқали кузатиб бориши мумкин бўлади.

"Яндекс" иловаси ишлаш давомида янада такомиллаштирилиб борилади. Шунингдек, унинг ўзбек тилида ҳам ишлаши ундан фойдаланиш қулайлигини яна бир карра оширади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошшаҳартрансхизмат пойтахт

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг