Монголия Президенти карантин фонида селфи тушди

Олам

image

Жорий йилнинг 27 февраль куни Монголия Президенти Халтмаагийн Баттулга Хитойга бир кунлик ташриф уюштирган эди. Шундан сўнг, давлат раҳбари 14 кун давомида карантинга олинди.

Хитойдаги ташрифдан сўнг, Президент ва у билан бирга келган амалдорлар коронавирусдан ташхис топширди. Сўнгра улар ихтисослашган тиббиёт муассасасида карантинга олинди.

Президентнинг карантин вақтида тушган селфиси интернет ва ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди ва турли фикрларни юзага чиқарди. Изоҳларнинг аксарияти позитив руҳда бўлиб, фойдаланувчиларнинг айтишича, бу уларда кўтаринки кайфият улашган.

Баттулга — коронавирус тарқалган мамлакатлар орасида Хитойга ташриф буюрган илк Президент бўлди.

Айни пайтда Монголияда коронавирусга чалинганлар сони 6 нафарни ташкил этмоқда.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Монголия

Баҳолаганлар

101

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг