Айрим дориларни рецептсиз сотганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланди

Жамият

image

Кучли таъсир этувчи дори воситаларини рецептсиз сотганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланди. Тегишли норма “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун билан жиноят кодесига киритилди.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда Жиноят кодексининг сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситалари айланиши билан боғлик ноқонуний ҳаракатлар учун жавобгарлик кўрсатилган моддаларига тегишли қўшимчалар киритилди. 

Хусусан, Жиноят кодексининг 186³-моддасига киритилган қўшимчага кўра, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузганлик учун алоҳида жавобгарлик белгиланиб, ушбу ҳаракатни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этганлик учун айбдор 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Мазкур ўзгартиришлар Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач амалга киритилади.


Мақола муаллифи

Теглар

дори

Баҳолаганлар

110

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг