Видео: Шаҳрам Ғиёсов собиқ чемпионни 40 сонияда нокаутга учратди

Спорт

image

Ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда навбатдаги ғалабасини тезкор нокаут билан қўлга киритди. 

Супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) рингга чиқаётган Шаҳрам Ғиёсов (9-0, 7 КО) 25 августга ўтар кечаси Мексиканинг Эрмосильо шаҳридаги “Центро де Усос Мультиплес” аренасида колумбиялик собиқ жаҳон чемпиони Дарлис Пересга (33-4-2, 21 КО) қарши рингга кўтарилди ва WBA International чемпионлик камарини ҳимоя қилди. 

Ўзбекистонлик боксчи биринчи раунднинг 30 сонияси ўтмасдан кросс зарба билан рақибини йиқитди. 35 ёшли боксчи боксчи рефери саноғи якунланига қадар ўрнидан тура олмади ва 41 сонияда нокаут қайд этилди.

Колумбиялик устидан қозонилган ғалаба Шаҳрамнинг профессионал боксдаги 9-ғалабаси бўлди. У бу жанглардан 7 тасида рақибларини муддатидан аввал мағлуб этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шаҳрам Ғиёсов бокс Дарлис Перес

Баҳолаганлар

190

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг