Таразда 24 ёшли жинсий зўравон қўлга олинди
Олам
−
29 Сентябрь 2019
16147Таразда икки боланинг отаси жинсий зўравонликда гумон қилиниб ҳибсга олинган. Бу ҳақда Nur.kz хабар бермоқда.
Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 124-моддаси 1-қисм "Вояга етмаганларга зўравонлик"ка биноан содир этилган жиноятда 24 ёшли Тараз фуқароси қўлга олинди. У 9 ёшли қизга нисбатан хунук ҳаракатлар қилган.
Полиция маълумотларига кўра, жорий йилнинг 24 сентябрь куни соат 19:00 да эркак қизчага ҳужум қилиб, жиноят жойидан қочиб кетган. Ҳодиса Тараздаги кичик туманлардан биридаги уйнинг кириш қисмида содир бўлган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг таъкидлашича, жиноят содир этилган пайтда эркак маст бўлган. Полиция гумондорни аниқлашга муваффақ бўлган. Бу вазиятда жабрланувчи ёрдам берган.
Ушбу жиноятни содир этган 24 ёшли эркак уйланган ва унинг икки фарзанди бор. Қўлга олинган шахс ўз қилмишини тан олди ва вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.
Уни 5 йилдан 10 йилгача қамоқ жазоси кутмоқда.
LiveБарчаси