Тошкентда аёл 50 минг долларга “ухлатилди”
Жамият
−
18 Октябрь 2019 8099 1 дақиқа
Жорий йилнинг 16 октябрь куни Сергели тумани ИИО ФМБга 31 ёшли Александра К. мурожаат қилиб, жорий йилнинг июнь ойида унга 50 000 АҚШ долларини Қозоғистон Республикасида яшовчи танишларига етказишда ёрдам беришини ваъда қилган таниши 37 ёшли Артём Ц.га нисбатан чора кўришни сўради.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг маълум қилишича, Александра танишининг таклифига рози бўлиб, унга пулларни берган. Аммо Артём пулларни манзилга етказмасдан, эгасига ҳам қайтариб бермасдан ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.
Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь