Жамоатчилик хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг лицензиясини олиб қўйишни талаб қиляпти

Жамият

ХДП халқнинг чўнтагига мўраламоқчи? Ворисова одамларнинг пулини ҳисоблашни таклиф қилди north_east

ХДП халқнинг чўнтагига мўраламоқчи? Ворисова одамларнинг пулини ҳисоблашни таклиф қилди

Жамоатчилик хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг лицензиясини олиб қўйишни талаб қиляпти. Бу ҳақда 9 октябрь куни “Ўзбекистон” телеканали орқали эфирга узатилган “Муносабат” ток-шоусида сўз борган. 

14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенат Кенгашининг “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарори қабул қилинди. Қарор билан Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги Низом тасдиқланди. “Муносабат” ток-шоусининг навбатдаги сони айнан ушбу қарор ва Низом ижросига бағишланди. 

Унда студия мониторида хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг ерга ётганча қўшиқ куйлаётгани, устидан эса пул сочилаётгани тасвирланган. Ушбу видео Самарқанд вилояти Ургут туманида бўлиб ўтган тўйда суратга олинган. 

Кўрсатувда қайд этилишича, миллий қадриятларимизни топташ, давлат рамзлари туширилган пулларни сочиш қонун бузлишидан бошқа нарса эмас. Агар шундай ҳодиса чет элда рўй берса, чора кўрилади. 

“Мана, санъаткорнинг аҳволи, мана, маънавият даражамиз”, дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Мақсуда Ворисова.

Видеодаги ҳолат бўйича кўрсатувда жамоатчилик ўз фикрини билдирди. “Биз қашшоқ ва бой мамлакатлар рўйхатида 127-ўринда турибмиз. Мен ўқиб ҳайрон қолдим. Биз пул сочадиган даражада эмасмиз”, дейди журналист Қуддас Аъзам. 

Эслатиб ўтамиз, Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси тузилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков ва “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров мазкур комиссия аъзолари ҳисобланади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳонгир Отажонов тўй

Баҳолаганлар

756

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг