Ўзбекистон Хитойнинг яна бир шаҳрида консулхона очади

Жамият

image

Ўзбекистон Жанубий Хитойнинг сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий, таълим ва маданий маркази бўлган Гуанчжоу шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси очишни режалаштиряпти. Бу масалани Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Пекин шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, Ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашувда муҳокама қилган.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари икки томон кун тартиби,  айрим халқаро ва минтақавий муаммоларга тегишли қатор долзарб масалаларни муҳокама қилди. 

Хитойнинг “Синьхуа” ахборот агентлиги қўшимча қилишича, Абдулазиз Комилов Ўзбекистон ягона Хитой сиёсатига қатъий риоя қилиши ҳамда асосий манфаатлар масалаларида уни қўллаб-қувватлашини маълум қилган.

Вазирнинг қайд этишича, Ўзбекистон Хитойнинг Шинжондаги дерадикаллаштириш чораларини қўллаб-қувватлайди, ҳеч бир хорижий мамлакат Хитойнинг ички ишларига аралашишга ҳақли эмас.

Учрашув чоғида Ўзбекистон ва Хитой стратегик шериклигини мустаҳкамлаш билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдулазиз Комилов Ўзбекистон-Хитой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг