Биринчи хоним турмуш ўртоғи, қайнотаси, оиласи ва шон-шуҳрат ҳақида

Олам

image

Озарбайжон Республикасининг Биринчи хоними, вице-президент Меҳрибон Алиева жорий йилнинг 26 август куни 55 ёшни қаршилади. У оммавий ахборот воситалари орқали таваллуд куни муносабати билан келган табрикларга миннатдорлик билдириш баробарида, оиласи, турмуш ўртоғи ва фарзандлари ҳақида гапирди. 

“Аввало, ушбу кунларда менга йўлланган табриклар учун ҳаммага самимий миннатдорчилигимни билдираман. Сизнинг самимийлигингиз ва илиқлигингиз, қўллаб-қувватлашингиз ва муҳаббатингиз менга чуқур таъсир қилди. Менинг камтарона меҳнатимни қадрлайдиган,  ишонадиган барчадан миннатдорман”, дейди Президент Илҳом Алиевнинг турмуш ўртоғи.  

Меҳрибон Алиева 1964 йилда озарбайжонлик таниқли олим, педагог, физика-математика фанлари доктори, профессор Ориф Пашаев ва Озарбайжоннинг биринчи шарқшунослик фанлари (аёл) доктори, филология фанлари доктори, профессор Аида Имонгулиева оиласида дунёга келган.

Озарбайжон давлат тиббиёт институтининг даволаш-профилактика факультетида таҳсил олган.  Кейинроқ, Москва тиббиёт институтида ўқишни давом эттирди. 

1983 йил ўша вақтда СССР Министрлар кенгаши раиси ўринбосари Ҳайдар Алиевнинг ўғли Илҳом Алиевга турмушга чиқди. 1988 йилдан 1992 йилгача у Москва кўз касалликлари илмий-тадқиқот институтида фаолият юритди. 

У интервьюсида қайнотаси, 1993-2003 йилларда Озарбайжон Президенти бўлган Ҳайдар Алиев ҳақида шундай дейди:

“Ҳаётимнинг катта қисмини замонавий Озарбайжоннинг буюк шахси Ҳайдар Алиевнинг ёнида ўтказганимдан бахтиёрман. Умримнинг охиригача мен шахсияти космик кенгликдаги бу инсонга чексиз ҳурмат, ҳайрат ва муҳаббат ҳиссини сақлаб қоламан. 

Куч ва ғайрат, чексиз тафаккур, туганмас ирода, олий ахлоқ ва қадр-қиммат, улкан ватанпарварлик, тона юртга ва халққа муҳаббат... Етиб бўлмас идеал ва ҳаётимдаги асосий устоз эди”.

У ўз оиласидан куч олишини қуйидагича таърифлаган:

“Мен ва бошқалар учун оила – ҳар қандай ҳаётий вазиятдан чиқишда маъно ва мазмундир. Бу куч!”

Одатда Президентларнинг оиласи, уларнинг муҳаббати ОАВга кўпинча маълум қилинмайди. Бироқ, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Биринчи хоним Меҳрибон Алиев ўртасидаги муҳаббат тилларга тушган. Алиева турмуш ўртоғи ҳақида шундай дейди:

“Турмуш ўртоғим, Президент Илҳом Алиев 16 йилдан бери ўз халқига хизмат қилмоқда. Унинг барча ютуқлари туфайли Озарбайжон бутун дунёда қудратли, муваффақиятли ривожланаётган, ҳурматга сазовор бўлган давлатга айланди. Биз ҳақли равишда ғурурланадиган мамлакат, мустақил Озарбайжон фуқаролари, унинг халқимизга бўлган фидокорона севгиси ва садоқатига асосланади. Унинг асосий вазифаси ҳар доим ва ҳамма жойда Ватанимиз манфаатларини ҳимоя қилишдир. 

Ушбу ғоят қийин йўлда у нимадан куч олади? Шубҳасиз,  халқининг қўллаб-қувватлаши, ишончи ва муҳаббатидан. 

Шунингдек, бизнинг бахтли шахсий ҳаётимиз, оиламиздаги  муҳаббат ва ўзаро ҳурмат муҳити ҳам унинг фаолиятида ўзгармас роль ўйнашига ишонаман”. 

Президент Илҳом Алиев ва Меҳрибон Алиеванинг уч нафар фарзандлари бор. Улар – Лейла, Орзу ва Ҳайдар. Меҳрибон Алиева фарзандлари бугунгача ота-онасининг бошини эгмаганидан мамнун. 

“Мен фарзандларим билан фахрланаман. Биринчидан, улар муносиб одамлар бўлиб етишдилар. Ҳеч қачон уларнинг хатти-ҳаракатлари учун шармандалик ёки умидсизликни бошдан кечирмадик. Лейла, Орзу ва Ҳайдар ўзларининг ишларига жиддий ва масъулият билан ёндашишлари,  оилавий анъаналарни ҳурмат қилишлари замирида аниқ ахлоқий кўрсатмалар ва тарбия бор. Фарзандларим меҳрибон ва ғамхўр одамлар эканидан хурсандман. Мен уларга ишонаман, чунки инсонийлик ва раҳм-шафқат ва ҳалоллик ва қадр-қиммат бу ҳаётнинг энг яхши мукофотидир”.  

Меҳрибон Алиева сўзида давом этаркан, ўз фаолиятини одамларга ёрдам қўлини узатишдек олий мукофот йўлида қуриши ва бунинг ортидан шон-шуҳратга интилмаслигини айтади. 

“Мен камдан-кам интервью бераман ва ўзим ҳақимда гапиришни ёқтирмайман. Шундай қилиб, менинг ҳаётим шуни кўрсатдики, мен жамоат одамиман, лекин мен ҳеч эътибор марказида бўлиш ва шон-шуҳратга интилмадим. Агар мен натижаларга эриша олсам, агар фаолиятим фойдали бўлса, бу мамлакатга ва одамларга хизмат қилади,  агар мен ёрдамга муҳтож одамга ёрдам бера олсам, бу мен учун энг олий мукофотдир”.


Мақола муаллифи

Теглар

Илҳом Алиев Меҳрибон Алиева

Баҳолаганлар

477

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг