Хайрия учун йиғилган пуллар ўғирланди
Жамият
−
21 Август 2019
5033Навоий шаҳрида касал қизнинг даволаниши учун йиғилган хайрия пуллар ўғирланди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 19 июль куни Навоий шаҳри Гулбоғ кўчасида яшовчи 48 ёшли Ж.П. исмли аёл ИИБга мурожаат қилган. Аёлнинг таъкидлашича, шу йил 3 июлдан 4 июлга қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс унинг 12 ёшли қизи Г.А.нинг соғлиғини тиклаш учун моддий ёрдам кераклиги тўғрисида берган эълони билан танишиб +99890-362-**-** телефон рақамидан Ж.П.га қўнғироқ қилиб, қизининг соғлиғини тиклаш учун ўз ҳисобидан пул маблағларини ҳайрия қилмоқчилигини айтиб алдаган. Аёлнинг ишончига кирган ва ундан пластик картаси махфий кодини олиб картасидан 6 090 300 сўм пулини ечиб олган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси