Курс UZS

USD

12 968.38

-4.93

EUR

14 343.03

14.01

RUB

152.37

1.18

Россияда ўзбекистонлик ўлдирилди. Қотил бегона эмас

Олам

image

Жорий йилнинг 11 октябрь куни Россиянинг Калинин туманида Ўзбекистон фуқароси ўзаро жанжал оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилди.

Ўзбекистон фуқароси Ш.И.нинг ўлимида унинг жияни Ф.К. гумон қилиняпти. Ҳозирда у ҳибсга олинган ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Бош консуллик ушбу вазиятни назоратга олиб,  тергов органларига ҳодиса ҳақида қўшимча маълумот сўраб мурожаат қилди.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдириб, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск вилояти, Калининград вилояти, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Ненец автоном округи, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри, Вологода вилояти) ҳудудида бўлиб турган ўзбекистонликларни зарур вазиятларда Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтди:+7-965-029-41-49.


Мақола муаллифи

Теглар

Санкт-Петербург қотиллик

Баҳолаганлар

88

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг