... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

​Evos’да энди актёр Муҳаммадисо Абдулхаиров лаваш тайёрлайди


19:38, 07.07.2016 Реклама
 8 040

9 июль куни Олой бозорида очилиши режалаштирилаётган Evos тезпишар таомлар ресторанида 15 метрлик лаваш пиширилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Ишга, ўқишга ва учрашувларга шошиб турган вақтимиз тезпишар таомлар айни муддао. Бу егуликлар нафақат вақтимизни, балки нақдимизни ҳам тежайди. Кўз ўнгимизда тайёрлангани учун ҳам истеъмол қилаётган таомимиздан кўнглимиз тўқ. Бу борада биринчилардан бўлган Evos тезпишар таомлар ресторанлари тармоғи аллақачон ишончни оқлашга улгурган.


 
Аввалига мазали лаваш билан тилга тушган Evos бугунги кунга келиб, ўз маҳсулотлари сонини кўпайтирди. Ундан тезпишар таомларнинг 20га яқин турларини топишингиз мумкин. Айни вақтда Тошкент шаҳрининг бешта  марказий кўчасида фаолият олиб бораётган ушбу тезпишар таомлар ресторанларининг янги тармоғи тез орада ўз иш фаолиятини бошлайди. Энди пойтахт марказидаги Олой бозорига кираверишда сизни мазали тезпишар таомлар ресторани Evos қарши олади.


 


Бозорнинг олд майдонида жойлашган ресторан аввалгиларидан ажралиб туради. У бир вақтнинг ўзидан 200дан ортиқ мижозга хизмат кўрсатиш имкониятига эга. ТВ кўриб, дўстлари билан суҳбатлашмоқчи бўлганларга бинонинг ичкари қисми тавсия этилса, ёзнинг жазирама кунларида муздек фаввора олдида ҳордик чиқармоқчи бўлганларга очиқ осмон остидаги ўриндиқлар таклиф этилади.





Қолаверса, оила даврасида дам олмоқчи бўлганлар майдоннинг энг соя-салқин қисмидан ўрин олган айвончага жойлашишлари мумкин. Хуллас, Evos янги манзилда, исталган ёшдаги, таъблари турлича бўлган хўрандаларга хизмат кўрсатишга шай.


 
Дарвоқе, соат 08:00дан то 23:00гача фаолият юритадиган Evos тезпишар таомлар ресторанлари тармоғи куннинг исталган вақтида, ҳатто, тунлари ҳам буюртмаларингизни айтилган манзилга элтиб беришни ўз гарданига олади.


 
Evos’дан тезпишар таомлар билан бирга, салқин ичимликлар, ширинлар ва албатта, музқаймоқни ҳам топасиз. Қўли ширин ошпазлар-у чаққон хизматчилар сизни табассум билан қарши олиб, нонушта, тушлик ва кечки овқат, хуллас, исталган тановул вақтини хуш кайфиятда ўтказишингизни таъминлайдилар.




 
Ўзбек киносининг таниқли актёри Муҳаммадисо Абдулхаировнинг лаваш тайёрлаш борасидаги маҳоратига ўзингиз гувоҳ бўлишни истайсизми? Бунинг йўли жуда осон. 9 июль, шанба куни соат 18:00да Олой бозоридаги Evos тезпишар таомлар ресторанининг очилиш маросимига ташриф буюринг. Сизни ёқимли мусиқа садолари ва Comedy.uz резидентлари қарши олади. Ресторан маъмурияти шу куни ташриф буюрувчиларга ёрқин ва эсдақоларли лаҳзаларга бой шоуни ваъда қилади. Очилиш маросимида ресторанда 310 килограмм гўшт пиширилади. Тантана учун Evos’нинг малакали ошпазлари томонидан тайёрланаётган 15 метрли лаваш эса ҳайратингизни ошириши тайин.


 
Демак, сизни Evos’нинг янги манзилида кутамиз!

Гувоҳнома №004333

Теглар:​Evos Олой бозори Реклама 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Aziz Evos
01:57 08.07.2016

Evos number one



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!