“Реал” бир қарорга келиши керак
Спорт
−
22 Октябрь 2019
5187"Реал" клуби 2020 йилнинг ёзида амалга ошиши мумкин бўлган трансфер учун маблағ йиғмоқчи.
"Қироллик клуби" раҳбарияти бу ишни ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе учун амалга оширмоқчи. "Реал" Президенти Флорентино Переснинг энг катта мақсади 20 ёшли форвард бўлиб турибди.
Клуб раҳбари шу сабаб, 2019/20 йилги мавсум қишида янги футболчиларни сотиб олмоқчи эмас.
Бироқ, клуб трансферларни буткул амалга оширмайди дейишга ҳали эрта, чунки ҳозирги таркибдан кимдир бошқа клубга сотилса трансфер қилиш имконияти юзага келади.
Мбаппе жорий мавсум парижликлар таркибида 7 та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассист қайд этди. Унинг ПСЖ билан тузган шартномаси 2022 йил ёзига қадар амал қилади.
LiveБарчаси