Aрисдаги портлашлар: ҳарбий қисм командири ва унинг ўринбосари ҳибсга олинган

Олам

image

Қозоғистоннинг Aрис шаҳридаги ҳарбий қисм ҳудудида содир бўлган бир қатор портлашлардан сўнг, ҳoва флоти командири ва унинг ўринбосари ҳибсга олинган. Бу ҳақда “Nur.kz” хабар бермоқда.

Вазирликнинг таъкидлашича, ҳибсга олиш тўғрисидаги қарор Ички ишлар вазирлигининг тергов бўлими ҳарбий-тергов бўлими томонидан қабул қилинган.

Кеча, 23-август куни ҳарбий қисм командири ва унинг ўринбосари, артиллерия ўқ-дорилар омбори бошлиғи ушланди.

Қўлга олинганлар жиддий оқибатларга олиб келадиган портловчи моддаларни ишлатиш ва еҳтиёцизлик билан ишлаш қоидаларини бузганликда гумон қилинмоқда. Уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Бундан ташқари, Туркистон вилояти Aрис туман суди гумон қилинувчиларга нисбатан 2 ой муддатга ҳибсда сақлаш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлади.

Тергов давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 24-июнь куни Қозоғистоннинг Aрис шаҳридаги ҳарбий аслаҳалар сақланувчи омборхонада портлаш юз берганди. Узоқ вақт давом этган портлашлар натижасида бутун шаҳар эвакуация қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг