Адвокатлик гувоҳномасини олишга неча кун керак?

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан “Адвокатлик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, адвокатлик гувоҳномаси адвокат мақомини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

Гувоҳномани бериш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

•    адвокатлик тузилмасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган ёки тегишли адвокатлик тузилмасига кирган куннинг эртасидан кечиктирмай талабгор ёки адвокат ҳудудий адлия органига шахсан мурожаат қилади;

•    гувоҳномани расмийлаштириш ва бериш ҳудудий адлия органи томонидан 2 кунлик муддатда амалга оширилади, гувоҳнома ҳудудий адлия органи раҳбари томонидан имзоланади; 

•    гувоҳноманинг реквизитлари кўрсатилган ҳолда 3 иш кунида Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармаси ёзма равишда хабардор қилинади.

Адвокат хабарнома олинган пайтдан эътиборан Адвокатлар палатасининг аъзоси бўлади. 

Адвокат мақоми билан боғлиқ маълумотлар адвокатларнинг давлат реестрларига киритилади.

Гувоҳнома республиканинг бутун ҳудудида амал қилади ва амал қилиш муддати чекланмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

гувоҳнома адвокат

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг