Россияда ўзбекистонликлар бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди
Олам
−
26 Сентябрь 2019
6973Россиянинг Владивосток шаҳрида уч нафар Ўзбекистон фуқаролари турли сабаблар билан ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси маълумот берди.
Унга кўра, жорий йилнинг 20 сентябрь куни соғлиги ҳолатининг кескин ёмонлашгани сабабли Ўзбекистон фуқароси С.Р. вафот этди. Шунингдек, турли бахтсиз ҳодисалар натижасида 21 сентябрь куни ўзбекистонлик аёл Г.Н., 22 сентябрь куни Х.Н. вафот этди.
Айни пайтда Бош консулхона Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси билан биргаликда ўзбекистонликларнинг жасадларини Ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.
LiveБарчаси