Ҳумоюн Тўхтамуродов очиқда эмас – Фарғона вилояти ИИБ (видео)

Спорт

image

Жорий йилнинг 27 ноябрь санасида Республика бўйлаб ўтказилаётган “Долзарб 40 кунлик” тезкор тадбирлари доирасида MMA жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродов Қўқон шаҳрида икки нафар шахсларга тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширингани ва  воқеа ортидан спортчи ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ушлангани хабар қилинганди.

Тўхтамуродовга Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми билан 3 ойлик қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланган.

Ижтимоий тармоқларда спортчининг очиқда юрганлиги ҳақидаги миш-мишлар рад этилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

“Бу ердаги ҳар бир дақиқамда ўзим учун тегишли хулосаларни чиқаряпман. Бундан кейин салбий ҳолатлар қайтарилмайди”, дейди спортчи. 

Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ томонидан ёлғон хабарларга ишонмаслик сўралди.

“Фуқароларимиздан ижтимоий тармоқлардаги ҳар хил хабарларга ишониб, алданиб қолмасликни сўраб қоламиз, дейилади Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона Қўқон Ҳумоюн Тўхтамуродов Долзарб 40 кунлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made