Ҳукумат мусулмонларни Ҳайит намозини уйда ўқишга чақирмаган – Москва муфтийси 

Олам

image

Аввалроқ, Москва шаҳри Миллий сиёсат ва минтақалараро алоқалар департаменти пойтахт префектураларига мактуб йўллаб, мусулмонларга Рамазон ҳайити намозини уйда ўқишни тавсия қилганди. Ижтимоий тармоқларда бу ҳақдаги хабарга департамент ҳужжати ҳам илова қилинди.

“РИА Новости”нинг ёзишича, Москва муфтийси Илдар Аляутдинов ҳукумат мусулмонларни Ҳайит намозини уйда ўқишга чақиргани ҳақидаги миш-мишларни рад этган.

"Москва муфтийси  шаҳар мерияси мусулмонлардан Рамазон ҳайити куни уйда намоз ўқишни сўрагани ҳақидаги хабарлар ёлғон. Бу жамиятимизда қандайдир низо қўзғашга қаратилган сохта маълумот, ҳаммаси одатдагидек бўлади”, деган Аляутдинов. 

Маълумот учун, бу йил мусулмонлар Рамазон ойи муносабати билан нишонлайдиган ҳайит куни 10 апрелда ўтказилади. Байрам шарафига Москвадаги олтита ва вилоятдаги 46 та жойда намоз ўқилади, деб ёзади нашр. Ибодатнинг онлайн трансляцияси ҳам ташкил этилиши кутилмоқда.

Мадина Отабоева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Москва Ҳайит

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made