Ҳакамларнинг хатоси сабаб “Бунёдкор” ғалабадан маҳрум бўлди

Спорт

image

Кеча, 17 май куни Ўзбекистон Суперлигасининг 9-тур ўйинлари давом эттирилди.

Ту р доирасидаги ягона ўйин Тошкентда ўтказилди. Унда “Локомотив” мезбон сифатида ўз майдонида пойтахтнинг бошқа бир клуби “Бунёдкор”ни қабул қилди.

Учрашувда асосан ёш футболчилардан таркиб топган “қалдирғочлар” чемпионлик учун курашаётган “темирйўлчилар”га жиддий кураш таклиф эта олди. Ҳаттоки айрим вазиятларда Вадим Абрамов шогирдлари ўйин бўйича рақибидан устунлик ҳам қилди.

Ўйиннинг энг эсда қоларли вазияти қўшиб берилган дақиқаларда содир бўлди. 90+5-дақиқада Анвар Ғофуровнинг жаримадан узатган тўпини “Бунёдкор” футболчилари рақиб дарвозасига жойлаб қўйишган эди. Лекин, қанот ҳаками ушбу вазиятда ўйиндан ташқари вазиятни қайд этиб голни ҳисобга олмади. Аммо такрорий вазиятлар ҳакамларнинг хатога йўл қўйганларини кўрсатиб қўйди.

Шундай қилиб, учрашув ҳакамларнинг хатоси туфайли томонларнинг нурсиз дурранги билан якун топди.

“Локомотив” – “Бунёдкор” 0:0.
Тошкент шаҳри, “Локомотив” стадиони.

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлавов, Фирдавс Норсафаров.
Назоратчи: Игор Нехочин.
Комиссар: Жамшид Имомов.

“Локомотив”: Жавоҳир Илёсов, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Даврон Ҳошимов, Олег Зотеев, Азизбек Ҳайдаров (Диёр Туропов, 61), Жамшид Искандеров (Филип Райевац, 80), Йован Жокич, Арсланмират Аманов (Азизбек Амонов, 46), Сардор Мирзаев, Темурхўжа Абдухолиқов.

“Бунёдкор”: Абдумавлон Абдужалилов, Дилшод Аҳмадалиев, Ислом Қобилов, Анвар Ғофуров, Нурилло Тўхтасинов, Жасур Жалолиддинов (Суҳроб Иззатов, 55), Хуршид Ғиёсов (Абдулла Абдуллаев, 79), Улуғбек Абдуллаев, Лутфулла Тўраев, Санжар Қодирқулов, Миржаҳон Мираҳмадов (Владислав Нуриев, 59).

Огоҳлантиришлар: Даврон Ҳошимов 33, Диёр Туропов 90+1, Суҳроб Иззатов 90+3.


Мақола муаллифи

Теглар

Локомотив Суперлига Бунёдкор

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг