Ҳафта охирида қандай об-ҳаво бўлиши эълон қилинди

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет 19-21 апрель куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

19-20 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Якшанба куни – 21 апрелда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

Одатда баҳорнинг ўрталарида кузатилгани каби, 19-21 апрель кунлари ёғадиган ёмғир маҳаллий хусусиятга эга бўлади ва асосан куннинг иккинчи ярмида кузатилади. Бунда ҳарорат фони ўзгармайди ва ҳаво ҳарорати 22-27 даража атрофида, баъзи жойларда 29 даражагача бўлади.

Жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди.

Тоғларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Ҳарорат фонининг кўтарилиши ҳисобига баланд тоғларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Пойтахтда бугун ва эртага ёғингарчилик кутилмайди, якшанба куни куннинг иккинчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 19-21 апрелда кечалари 12-15 даража, кундуз кунлари 25-27 даража бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made