Ўзбекистонда Япония кредити эвазига Data-center ташкил этилади. Бу нега муҳим?

Жамият

image

Ўзбекистонда Япония халқаро ҳамкорлик банки кредит маблағлари ҳисобида Data-center ташкил этилади. Бу ҳақда бугун, 14 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилган йиғилишда сўз борган. 

Президент Матбуот  хизмати хабарида қайд этилишича, бугунги кунда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) маблағларини жалб қилган ҳолда Республика ихтисослаштирилган неврология ва инсульт илмий-амалий тиббиёт марказини қуриш ва жиҳозлаш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) кредит маблағлари ҳисобидан “Маълумотларни сақлаш ва уларга ишлов бериш марказлари (дата-марказлар) ташкил этиш”, “Пакетли коммутация халқаро марказларини кенгайтириш”, “Телекоммуникация транспорт тармоғи ва маълумотлар узатиш тармоғини кенгайтириш”, “Радиотармоқни модернизация қилиш” лойиҳаларини амалга ошириш учун 180 миллион доллар маблағ жалб этишни режалаштирган.

Шу билан бир қаторда, япониялик мутахассис Эцуаки Ёшида Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида вазир маслаҳатчиси сифатида фаолият бошлади. У АКТ соҳасидаги корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш дастурини амалга ошириш учун хорижий инвестициялар ва халқаро кредит линияларини жалб қилиш масалалари билан шуғулланади. Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчихонасида таълим, фан ва инновациялар бўйича маслаҳатчи-вакил ҳамда хусусий бизнес билан ишлаш бўйича маслаҳатчи лавозимлари жорий қилинди.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, интернет хизматларининг, электрон савдонинг ривожланиши, жумладан электрон оммавий ахборот воситаларининг тараққий топиши, қолаверса, ахборот хавфсизлигини таъминлаш борасида Ўзбекистоннинг Data-center’ларга эҳтиёжи юқори. Техник жиҳатдан мукаммал ва замонавий талабларга жавоб берадиган бундай марказлар йўқлиги ҳисобига мамлакатда кўплаб интернет сайтлар хориждаги, энг камида Россияда Data-center’ларга мурожаат қилишига тўғри келади. Оқибатда эса валюта ўз-ўзидан бошқа давлат ғазнасига бориб тушади. Ахборот хавфсизлиги эса қўштирноқ ичида қолади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Япония Data-center

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг