Хорижда коронавирусга тест топширганларнинг натижаси Ўзбекистонда инобатга олинадими?

Жамият

image

Хорижда коронавирусни аниқлаш учун тест топшириб Ўзбекистонга келган фуқароларнинг натижалари инобатга олинмайди. Бу ҳақда Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков брифинг вақтида маълум қилди.

Коронавирусга тестни хорижда топшириб келган бўлса, унинг натижаси Ўзбекистонга келгандан кейин ҳам амал қиладими? 

“Йўқ. Касалликка хорижда текширганлик ҳақидаги маълумотномалар ва сертификатлар тан олинмайди. 

Масаланинг яна бир томони — ҳар қандай шахс текширув ўтказилгандан кейин ёки ўз юртига қайтиб келиш жараёнида (самолётда, поездда, автомобилда ва ҳ.к.) касалликни юқтириб олган бўлиши ҳам мумкин”, деди Нурмат Отабеков.

Бош инспектор Ўзбекистонда ҳозирда 4 хил тест-системалардан фойдаланилаётганини маълум қилди.

“Улар Хитой (2 хил тест система), Россия ва Германия давлатларида ишлаб чиқилган тест-системалардир. Уларнинг сезгирлик даражаси 100 фоиз деб баҳоланган”, деди Отабеков.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозирда коронавирус аниқланганлар сони 2435 нафарга етди. Бугунгача беморларнинг 1945 нафари соғайди ва 10 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг