Эрон коронавирусга қарши курашда муваффақиятга эришаётганини маълум қилди

Олам

image

АҚШнинг Эрон Ислом Республикасига қарши санкцияларига қарамай, мамлакат коронавирус пандемиясига қарши курашда муваффақият қозонмоқда. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф маълум қилди.

"АҚШнинг шафқатсиз санкцияларига қарамай, Эрон инсоний ва илмий манбалари ҳамда чет эллик дўстларининг ёрдами билан пандемияга қарши курашда катта ютуқларга эришди", дейди Зариф.

Вазирнинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси АҚШга санкцияларни олиб ташлаш учун имконият эди. Аммо расмий Вашингтон бу имкониятни эътиборсиз қолдирди.

Ушбу бир томонлама санкциялар пандемияга қарши курашаётган давлатларга қийинчилик туғдирмоқда. Хусусан, Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам АҚШ томонидан қўлланилган ушбу чораларни ғайриинсоний деб атаган. Унинг фикрича, инсонпарварлик манфаатларига таъсир қилувчи бир томонлама санкцияларнинг қабул қилиниши мумкин эмаслиги халқаро шартнома шаклида бўлиши керак.

Сўнгги маълумотларга кўра, Эронда коронавирус билан боғлиқ 74 877 ҳолат қайд этилган. Касалланганларнинг 48 129 нафари соғайган, 4 683 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 22 065 кишини ташкил қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Санкция Коронавирус Эронда

Баҳолаганлар

232

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг