Ўзбекистонда қанча одам карантинга олингани айтилди

Жамият

image
Европа Ўзбекистондаги маҳкумларга инсонпарварлик ёрдами юборди north_east

Европа Ўзбекистондаги маҳкумларга инсонпарварлик ёрдами юборди

Коронавирусга чалиниб, Тошкент шаҳридаги клиникаларга ётқизилган беморларнинг 8 нафари оғир аҳволда қоляпти. Мамлакат бўйлаб 81 мингдан ортиқ одам карантинга олинган. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков маълум қилди.

“Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, коронавирус касаллиги билан рўйхатга олинган беморлар сони 1054 нафарни ташкил этди. Вирусология илмий-текшириш институтидан олинган маълумотга кўра, ушбу институт клиникасида даволанаётган 101 беморнинг 27 нафарида пневмония клиник белгилари кузатиляпти, 4 нафарининг аҳволи оғир, 2 нафарининг аҳволи нисбатан оғирроқ. Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтида даволанаётган 101 бемордан 4 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланяпти”, деди Нурмат Отабеков.

Республика бош давлат санитария инспектори мамлакатда карантин давом этаётганини эслатиб, карантинга олинганлар сони ва қоидалар бузилишга тўхталиб ўтди.

“Мамлакатимизда карантин тадбирлари давом этаяпти. 81 мингдан кўпроқ ҳолатда фуқароларимиз уй ва стационар шароитда карантин муддатини ўтаяпти. Маълумотларга кўра, карантин тадбирларини бузганлар сони 55 мингдан ортиб кетди. Бундай фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробаридан 30 баробаригача, раҳбар ходимларга 30 баробаридан 50 баробаригача жарима қўллаш белгиланган”, деди Отабеков.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар сони 1054 нафарга етди. Бугунгача касалланганларнинг 85 нафари даволанган, 4 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

331

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг