Суарес Месси дунёнинг энг яхши футболчиси эканини айтди 

Спорт

image

"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес Каталония жамоаси сардори ва ҳужумчиси Лионель Месси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Суарес аргентиналик футболчи билан яқин дўстона муносабатда эканини айтиб ўтди. Шунингдек, у билан бошиданоқ яхши тил топа олишгани ва бу ўйинлар давомида майдонда бир-бирига катта ёрдам берганини таъкидлади.

“Месси дунёдаги энг яхши футболчи эканини аллақачон исботлаган ва ҳар куни исботламоқда. Лионель яқинларига дўстлигини минг марталаб кўрсатади. "Олтин бутса" учун курашганимда у менга ёрдам берди" дейди у.

Ушбу мавсумда Суарес "Бареслона" сафида 13 учрашувда майдонга тушиб, 8 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Месси Суарес

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг