Бухорода Cobalt`лар тўқнашувида икки киши ҳалок бўлди

Жамият

image

Жорий йилнинг 2 январь куни Бухоро вилоятида иккита Cobalt русумли автомобиль тўқнашуви натижасида икки киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Тергов департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ соат 18:10 ларда Пешкў тумани “Жонгелди” МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-61-сонли автомобиль йўлида юз берган. 26 ёшли Ф.Н. Cobalt русумли автомобилида 4Р-61-сонли автомобиль йўли бўйлаб, А-380-сонли халқаро автомобиль йўли томон бошқариб келаётган вақтида, бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонида тўхтаб турган ҳайдовчи 24 ёшли Д.Қ.нинг бошқарувида бўлган Cobalt русумли автомобилнинг орқасига урилган.

Натижада, ҳайдовчи Ф.Н.нинг бошқарувидаги Cobalt автомашина йўловчилари 49 ёшли Ғ.О. ва 43 ёшли Д.Ж. (аёл) олган тан жароҳатлари оқибатида ходиса содир бўлган жойда вафот этишган. Бундан ташқари, йўловчи 26 ёшли И.И. олган тан жароҳатлари билан Газли шаҳарчаси марказий шифохонасига ётқизилган.

Мазкур холат юзасидан Пешкў тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а”банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жинояти иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Бухоро

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг