Сурхондарёлик йигит “Саёҳат” меҳмонхонасининг 4-қаватидан ўзини ташлаб, вафот этди

Жамият

image

10 август куни Россиянинг Қозон шаҳридан келган 31 яшар сурхондарёлик О.К. ўз жонига қасд қилди. У Тошкентдаги ўзи жойлашган “Саёҳат” меҳмонхонасининг 4-қават деразасидан ўзини ташлаган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар бермоқда. 

Гап шундаки, Сурхондарё вилояти, Денов тумани, И.Исмоилов МФЙда яшовчи 1989 йилда туғилган О.К. ўз жонига қасд қилиб, Мирзо Улуғбек тумани, БИЙ кўчаси, 115-уйда жойлашган “Саёҳат” мехмонхонасининг 4-қават 408-хонасидан ўзини улоқтириб вафот этган. 

Дастлабки терговга қадар текширув ишлари олиб бориш жараёнида, О.. Россия Федерацияси Қозон шаҳрига ишлаш учун оиласи билан бирга кетгани, жорий йилнинг 4 август чартер рейс орқали Тошкент шахрига олиб келиниб, Мирзо Улуғбек тумани ДСЭНБ томонидан карантинга олингани, “Саёҳат” мехмонхонаси 408-хонага жойлаштирилгани, 7 август куни COVID-19 вируси учун тест топширгани, 9 август куни COVID-19 тести манфий чиққани аниқланган. 

Шунингдек, О.К.нинг Сурхандарё вилояти Денов туманида истиқомат қилувчи яқин қариндошлари билан телефон орқали суҳбат қилинганида, улар сўнгги пайтларда О.К.нинг руҳиятида салбий томонга ўзгаришлар сезилганини ва ўзини ёмон ҳис қилиб юргани, шу сабабли унинг турмуш ўртоғи ва икки нафар вояга етмаган фарзандлари Россия Федерацияси худудида қолишига қарамасдан, уни Ўзбекистон Республикасига олиб келинганини баён қилишган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилиб, О.К.нинг рухий касаллика чалинган ёки чалинмаганлиги ҳолатларига аниқлик киритиш чоралари кўрилмоқда.  


Мақола муаллифи

Теглар

Саёҳат меҳмонхонаси

Баҳолаганлар

586

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар