Мирзиёев Путинни туғилган куни билан табриклади

Жамият

image
Набиралари князлардек улғайишини истамайдиган Президент Путин 68 ёшни қаршилади north_east

Набиралари князлардек улғайишини истамайдиган Президент Путин 68 ёшни қаршилади

Бугун, 7 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида Шавкат Мирзиёев Россия етакчисини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, дўст Россия халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди, халқаро ва минтақавий кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

Жорий йил июль ойида Москва шаҳридаги учрашув чоғида эришилган келишувларга мувофиқ бўлажак олий даражадаги мулоқотларга тайёргарлик кўриш бўйича биргаликдаги фаол ишларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Пандемия оқибатларига қарамай, ўзаро ташрифлар амалга оширилаётгани, Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи компания ва корхоналари ўртасидаги инвестициявий ҳамкорлик кўлами ва товар айирбошлаш ҳажми кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Таълим ва маданий алмашинувга доир муҳим дастурлар амалга оширилмоқда.

Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши курашишда кўрсатилган амалий ёрдам, жумладан, Россиядан врач ва мутахассисларнинг катта гуруҳи Ўзбекистонга жўнатилгани учун самимий миннатдорлик билдирди.

Давлат раҳбарлари икки мамлакат вазирлик ва идоралари даражасида, шу жумладан жорий ойда бўлиб ўтадиган Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлиси доирасида яқиндан мувофиқлашув ва ҳамкорликни давом эттириш муҳимлигини таъкидладилар. Бунда, аввало, кўп қиррали муносабатларнинг устувор дастур ва лойиҳаларини, бизнес ва ҳудудлар кооперациясини кучайтириш бўйича узоқ муддатли “йўл харитаси” тайёрлашни жадаллаштириш назарда тутилади.

Давлат раҳбарлари, шунингдек, минтақада юзага келаётган вазиятни муҳокама қилдилар, бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

Суҳбат ҳар доимгидек самимий ва дўстона руҳда ўтди.

Маълумот учун, бугун, 7 октябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Владимирович Путин 68 ёшни қаршилади. У туғилган кунини ўн олтинчи марта давлат раҳбари сифатида нишонламоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин

Баҳолаганлар

183

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг