3 ёшли бола трактор тиркамаси тагида қолиб вафот этди

Жамият

image

Кеча, 17 май куни соат 09:10 ларда Фарғона вилояти, Қўштепа тумани, “Ўқчи маҳалласи ички йўлида 3 ёшли боланинг ўлими билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар берди.

Ҳайдовчи 1979 йил туғилган Х.Б. “ТТЗ-80” русумли тракторни бошқариб кетаётиб, Кумариқ кўчаси, 89-уй ёнида қаровсиз қолдирилган, вояга етмаган пиёда 2017 й.т. М.Н.ни тиркаманинг орқа чап балони билан босиб кетган.

Натижада, пиёда вояга етмаган 3 ёшли М.Н. (ўғил бола) воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Қўштепа тумани ИИБ тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Фарғона

Баҳолаганлар

418

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг