38-ўлим. Самарқандлик эркак коронавируснинг навбатдаги қурбони бўлди

Жамият

image

Бугун, 7 июль куни Ўзбекистонда коронавирусдан яна бир ўлим қайд этилди. Бу мамлакатдаги 38-ўлим бўлди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.

Самарқанд вилояти Ургут тумани яшовчи 61 ёшли О.Н. жорий йил 27 июнь куни коронавирусга чалинган бемор  билан бирламчи мулоқотда бўлганлиги сабабли вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган ва даво муолажалари бошланган.

Унга COVID-19 инфекцияси оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касаллик икки томонлама пневмония, ўткир нафас етишмовчилигининг  3-даражаси асорати билан кечган.

Бемор бундан аввал сурункали буйрак етишмовчилиги, гипертония касаллиги, юрак ишемик касаллиги, ўткир миокард инфаркти билан ҳам оғриган. 

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Самарқанд давлат тиббиёт институти мутахассислари томонидан онлайн консультациялар ўтказилиб, доимий назоратга олинган.

Бироқ шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

300

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг