Муҳожирларга тўла кеманинг чўкиши оқибатида 48 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Тунис қирғоқларида кеманинг ҳалокатга учраши оқибатида 48 муҳожир ҳалок бўлди. Бу ҳақда бугун, 12 июнь куни Тунис Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.

"Эрталаб Тунис соҳил қўриқлаш бўлинмалари қўшимча 13 кишининг жасадини аниқлашга муваффақ бўлди. Уларнинг 9 нафари эркак, 4 нафари аёлдир. Ҳалок бўлганларнинг умумий сони 48 кишига етди", дейилади вазирлик баёнотида.

Шу билан бирга, Туниснинг жануби-шарқий соҳилида чўкиб кетган кемада Африканинг турли мамлакатларидан келган 53 муҳожир бўлган.

"Қолган муҳожирларни қидириш ишлари давом этмоқда", дейилади хабарда.

Дастлабки тергов маълумотлари шуни кўрсатадики, кема Италия томон сузган, аммо Кернен ороллари яқинида чўкиб кетган.

"Ўтган йили Тунис Европага чиқмоқчи бўлган муҳожирлар учун муҳим янги йўналишга айланди. Кернен ороллари эса ноқонуний кириш пунктларидан бири сифатида танилган", дея қўшимча қилди вазирлик.


Мақола муаллифи

Теглар

Тунис муҳожирлик

Баҳолаганлар

90

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг