Тошкентда 3 ойлик фарзандини сотаётган она қўлга олинди

Жамият

image

Тошкент шаҳрида 3 ойлик фарзандини пуллаётган она қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

ИИББга мурожаат қилган аёл Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи 21 ёшли Наталья Ф. ўзининг 3 ойлик боласини 5 минг AҚШ долларига сотаётганини маълум қилган.

Шу асосда ўтказилган тезкор тадбирда Наталя Ф. у билан бирга яшовчи 24 ёшли Aлександр З. чақалоқ эвазига пул олаётганларида қўлга олинди.

Тўпланган материаллар қонуний чоралар кўрилиши учун Юнусобод тумани прокуратурасига топширилди.


Мақола муаллифи

Теглар

одам савдоси

Баҳолаганлар

259

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг