Кунлик ҳисобот: бугун 103 нафар одамда касаллик аниқланди, 73 нафар соғайди

Жамият

image

Бугун мамлакатимизда 103 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан карантин муассасаларида – 64 нафар, аҳоли орасидан (Тошкент вилоятида – 11, Тошкент шаҳрида –7 , Сирдарё вилоятида – 3, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида –2, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида – 1 нафардан) жами 27 нафар ва 12 нафар хориждан мамлакатимиз ҳудудига кириб келган халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар орасидан аниқланди.

Аввал хабар қилганимиздек, бугун 73 нафар фуқаро соғайди. Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 4623 нафар бемордан 3532 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 76 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тўққиз ҳудудидаги тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1072 нафар бемордан 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Шу кунгача жами 454 119 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 407 350 нафари карантиндан чиқарилган.

Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 23 157 нафар, стационар карантинда эса 23 612 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

223

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг