Фарғонада оммавий тартибсизлик келтириб чиқаришга ҳаракат қилган аёл қамалди

Жамият

image

Жорий йилнинг 29 март куни Фарғона шаҳрида яшовчи Х.М. шаҳар деҳқон бозорида карантин қоидаларига риоя қилмасдан, жамоат жойларида ниқоб тақиб юрмагани аниқланган. 

Бундан ташқари, бозорда бақир-чақир қилиб, тўпланган одамларни ўзига жалб қилган. Ўз вазифасини бажариб, фуқароларга тушунтириш бераётган ички ишлар органлари ходимларининг хизмат бурчларини бажаришга қаршилик қилиб, уларни талабларини бажармасликка омма олдида даъват қилиб, оммавий тартибсизлик  келтириб чиқаришга ҳаракат қилган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.    

Маълумотларга кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан тўпланган ҳужжатлар 30 март куни Фарғона шаҳар маъмурий суди томонидан кўриб чиқилган. Х.М. маъмурий жавобгарлик тўғрисида кодекснинг 54 ва 195-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган. Унга нисбатан беш сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Маълумот ўрнида, 31 март ҳолатига кўра, Фарғона вилоятида 1 934 та карантин бузилиши ҳолати аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона

Баҳолаганлар

1392

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг