Махсус комиссия 3 қоидага риоя қилинмаса, карантин такроран кучга киришини эслатди

Жамият

image

Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси мамлакат аҳолисига 10 июлдан 15 августгача эълон қилинган кучайтирилган карантин чораларига риоя қилганлари учун миннатдорлик билдириб чиқди. Махсус комиссия асосий талаблар ҳамон ўз кучида қолаётганини эслатиб, уларга риоя қилинмаслик, яна кучайтирилган карантиннинг қайтишига сабаб бўлишини маълум қилди. Мурожаатда шундай дейилади:

 
“Аввало, мамлакатимизда истиқомат қилувчи барча фуқароларга 2020 йил 10 июлдан буён жорий этилган карантин чекловларига қатъий ва интизомли равишда риоя этганлари учун ўз миннатдорчилигимизни билдирмоқчимиз. 
 
Бу коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ ҳолатни барқарорлаштириш имконини яратди.   
 
Эртадан, 15 августдан бошлаб мамлакатимизда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида карантин чекловлари юмшатилмоқда. 
 
Карантин қоидаларини юмшатиш уни бекор қилишни англатмайди. Касалланишлар сони кўпайишининг олдини олиш мақсадида, Комиссия фуқаролар томонидан шахсий ҳимоя чораларига қатъий риоя қилишни давом эттиришларини сўрайди. Шу жумладан: 

•    жамоат жойларида ниқоб тақиб юриш; 
•    ижтимоий масофани сақлаш; 
•    қўлларни мунтазам ювиш ва антисептик гигиена воситаларидан доимий фойдаланиш. 
 
Ушбу қоидаларга амал қилмаслик касалликнинг қайта авж олишига ва натижада қаттиқ карантин чоралари такроран кучга киритилишига олиб келиши мумкин”. 

Эслатиб ўтамиз, эртага, 15 августдан бошлаб бир қатор карантин чоралари юмшатилмоқда ва айримлари сақлаб қолинмоқда


Мақола муаллифи

Теглар

Республика махсус комиссияси

Баҳолаганлар

1408

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг