Шимолий Корея Россияга артиллерия снарядларини топширди – Сеул
Олам
−
14 Июнь
6342Корея Халқ Демократик Республикаси Россияга ичида беш миллионга яқин артиллерия ўқлари жойлашган контейнерларни жўнатди. Бу ҳақда Жанубий Корея Мудофаа вазири Шин Вонсик бугун, 14 июнь куни “Bloomberg”га берган интервьюсида маълум қилди.
Шин Вонсикнинг фикрича, Владимир Путин Пхеньянга ташрифи чоғида Ким Чен Ин билан КХДРдан Россияга кейинги қурол-яроғ етказиб бериш масаласини муҳокама қилади.
Расмий Сеул Шимолий Кореядан Россияга камида 10 000 та юк контейнерлари олиб кетилганини қайд этган. Мудофаа вазирининг сўзларига кўра, Россия Президенти КХДРга яқин келажакда режалаштирилган ташрифи чоғида кейинги таъминотни ҳам келишиб олади.
“Путин Шимолий Корея билан хавфсизлик соҳасида, айниқса, Украинага қарши тўқнашувларда ғалаба қозониш имкониятидан фойдаланиш учун зарур бўлган ҳарбий таъминот соҳасида яқинроқ ҳамкорлик қилишга интилмоқда”, дея Жанубий Корея Мудофаа вазирининг сўзларидан иқтибос келтирган “Bloomberg” нашри.
Манбанинг қўшимча қилишича, бунга жавобан расмий Москва Шимолий Кореяга бир нечта айғоқчи сунъий йўлдошларни, шунингдек, танк ва ҳарбий самолёт каби қуролларни жойлаштириш режасини амалга оширишга ёрдам берувчи бир нечта замонавий технологияни топширган.
Маълумот учун, Путин Шимолий Кореяга аввал бир марта – 2000 йилнинг 19-20 июль кунлари ташриф буюрган, ўшанда у КХДРнинг аввалги раҳбари Ким Чен Ир билан учрашган. Шимолий Кореянинг амалдаги раҳбари Ким Чен Ин охирги марта 2023 йилнинг 12-17 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Россияга келган, у Путин билан “Восточный” космодромида учрашган.
LiveБарчаси