Путин бугундан янги автомобилда юришни бошлади (видео)

Олам

image

Россия Президенти “тахт”ини яна олти йилга эгаллаб олган Владимир Путин бугун, 7 май куни инаугурация маросимига Aurus автомобилининг янгиланган версиясида келди. У янги автомобилдан биринчи марта фойдаланмоқда. 

Путин роппа-роса олти йил аввал, 2018 йил 7 май куни инаугурация маросимига Aurus’да борган эди. Ўшандан бери Президент доимий равишда маҳаллий лимузинда юрди ва у навбатдаги маросим учун янгидан жиҳозланган.

Picture background

Aurus ишлаб чиқарувчиси – НАМИ бош директори Федор Назаровнинг айтишича, автомобилдаги энг муҳим ўзгариш – бу унинг олд қисми билан боғлиқ. Президент автомобилининг олд қисми бутунлай ўзгарган, яъни олд фаралар, бампер, капот, қанотлар. 

Унинг маълум қилишича, янги автомобиль нафақат ташқи кўриниши, балки ички комфорти ва имкониятлари билан ҳам эскисидан фарқ қилади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Aurus

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар