Олий Рада Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик муддатини узайтирди

Олам

image

Украина Олий Радаси ҳарбий ҳолат ва сафарбарликни 90 кунга узайтириш масаласига овоз берди. Мамлакат парламенти кўпчилик овози билан ҳар икки қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Олий Рада депутати Алексей Гончаренко Telegram-каналида маълум қилди.

“Рада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарликни 90 кунга узайтирди. Ҳарбий ҳолатни узайтириш учун – 339 депутат, сафарбарликни давом эттириш учун 336 депутат овоз берди”, деб ёзди Олий Рада депутати.

Бу ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери ҳарбий ҳолат ва сафарбарликнинг ўн биринчи марта узайтирилишидир.

Маълумот учун, Украина бўйлаб ҳарбий ҳолат 2022 йил 24 февралдан бошлаб амал қилади. Эртаси куни, 2022 йил 25 февралда Украина Президенти Владимир Зеленский умумий сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолади. Қоидалар бир неча бор узайтирилди. Шу йилнинг 16 апрель куни Владимир Зеленский сафарбарликни кучайтириш тўғрисидаги қонунни имзолади.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина сафарбарлик ҳарбий ҳолат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made