Норбоева БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори билан учрашди

Жамият

image

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева 7 май куни БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори вазифасини бажарувчи Консуэло Видаль Брюс билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувда Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари билан ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, гендер тенгликни таъминлаш, ёшларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, экологик муаммолар, жумладан, Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш масалаларига эътибор қаратилган.

Ўзбекистоннинг минтақавий ва глобал аҳамиятга эга долзарб масалаларини ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлар ва давлат раҳбари томонидан халқаро майдонда илгари сурилган ташаббуслар БМТ томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланиши таъкидланган. Бу, ўз навбатида, ушбу нуфузли тузилма билан муносабатлар изчиллик касб этаётганини англатади.

Консуэло Видаль Брюс хоним Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни юксак баҳолаб, республиканинг БМТ билан ҳамкорлиги янги босқичда ривожланаётганини таъкидлаган.

Дўстона ва конструктив руҳда ўтган учрашув якунида тизимли мулоқотни давом эттириш, барқарор ривожланиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш, умуман, ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳаларни давом эттиришга келишиб олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон БМТ Сенати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made