Мирзиёев Россияга боради

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

"Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан мамлакатимиз етакчиси кузатувчи давлат раҳбари сифатида Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади", дейилади хабарда.

Ташриф доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан парадда қуйидаги давлатлар раҳбарлари ҳам қатнашади: Александр Лукашенко (Беларусь), Қосим-Жомарт Тўқаев (Қозоғистон), Садир Жапаров (Қирғизистон), Имомали Раҳмон (Тожикистон), Сердар Бердимуҳамедов (Туркманистон), Мигел Диас-Канел Бермудес (Куба), Тонглоун Сисулит (Лаос) ва Умару Сиссоку Эмбало (Гвинея-Бис)


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Мирзиёев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made