Инглиз гранди ўз сафини “Реал” футболчиси билан кучайтирмоқчи

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” ёзда “Реал” аъзоси Хоселуни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда “Relevo” хабар берди.

Манбага кўра, ҳужумчининг “Эспаньол” билан шартномаси бор. У ижара асосида “Реал”да ўйнамоқда. Жорий мавсумда испаниялик футболчи 45 та ўйин ўтказиб, 15 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Айни пайтда у Карло Анчелотти жамоасида жуда муҳим роль ўйнайди, аммо “қаймоқранглилар” 34 ёшли футболчи билан ҳамкорликни давом эттириши ҳозирча номаълум.

Хоселунинг ўзи бир неча бор “Реал”да ўйнашда давом этмоқчилигини айтган. 

Шунингдек, “Реал Мадрид” Хоселунинг трансфер ҳуқуқларини сотиб олиши мумкин. “Transfermarkt” статистик портали маълумотларига кўра, футболчининг шартнома қиймати 5 миллион еврони ташкил этади, бу эса “қироллик клуби” учун жуда кичик миқдор. 

Хоселу фаолияти давомида Англия чемпионатида ўйнаган. 2015-2019 йиллар оралиғида у “Сток Сити” ва “Ньюкасл Юнайтед” шарафини ҳимоя қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Манчестер Юнайтед Хоселу

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made